Астанада
Kazakhstan Machinery Fair 2026 кўргазмаси очилди. Анжуманда 250
тадан зиёд Қозоғистон ва хорижнинг машинасозлик, металлни қайта ишлаш
корхоналари янги технологиялар,
ускуналар ва қўшма лойиҳаларни намойиш этяпти. Таъкидлаш
лозимки, Қозоғистонда машинасозлик саноати маҳсулоти ишлаб чиқариш ўтган йили 18
фоизга ўсди.
Ерсайин Нағаспаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:
- 2028 йилгача мўлжалланган, корхоналарни хомашё, молия ва кадрлар
билан таъминлаш, маҳсулот сотилишини қўллаб-қувватлаш чоралари кўзда тутилган
Машинасозлик соҳасини ривожлантириш мажмуавий режаси мавжуд. Парламент
депутатлари билан бирга соҳани тизимли тарзда такомиллаштириш бўйича қонунчилик
ташаббуслари ишлаб чиқиляпти.
Қозоғистон автосаноати ишлаб чиқаришни локаллаштиряпти,
бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни йўлга қўя бошлади. Йилига 127 мингта автомобиль чиқарадиган
корхоналардан бири ўзимизда тайёрланган шина ва аккумуляторлардан фойдаланишга
ўтди. Келажакда автоўтирғичлар, бамперлар ва бошқа тизимлар ҳам ўзимизда
тайёрланади.
Людмила Вольтер, Қозоғистон
автомобиль компанияси вакили:
- Биз ишланма муаллифлари, ишлаб чиқарувчиларни жалб этамиз. Ўзимизнинг
саноатчилар билан ишлаш, уларни ривожлантириш ҳамиша мароқли. Ушбу кўргазма кўп
маълумот тақдим этади. Хориждан инвесторлар келаркан, ишлай олишимизга амин
бўлади. Шу ерда, биз билан ҳамкорлик қилишни истайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

