Президентнинг Марказий Осиё истиқболлари ҳақида мақоласи чоп этилди

Президентнинг Марказий Осиё истиқболлари ҳақида мақоласи чоп этилди

9 август куни Астанада Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг VI маслаҳатлашуви ва «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг дастлабки саммити ўтади. «Егемен Қазақстан» газетасида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Марказий Осиё ренессанси: барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлида» номли мақоласи чоп этилди. Унда Давлат раҳбари келгуси ўн йил минтақанинг келажагини белгиловчи даврга айланишини кўрсатди. Айни вақтда, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан стратегик иттифоқчилик алоқаларининг кенгайиб бораётганига тўхталиб ўтди. «Марказий Осиё плюс» форматидаги янги мулоқот майдончаларининг пайдо бўлиши минтақанинг сиёсат субъект сифатида салмоғи ошаётганини кўрсатади. Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақа ривожланиши учун зарур йўналишларни кўрсатди. Улар қаторида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, иқтисодий салоҳият, транспорт-логистика ва транзит имкониятларидан фойдаланиш ҳам бор.

Шунингдек, сув, энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги, энг муҳим инсоният – минтақа ёшларининг интеллектуал етуклигига эришиш масалаларини унутиш мумкин эмаслигига эътибор қаратди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.