Қозоғистон президенти ҳукуматга шундай топшириқ берди. Давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилишича, мамлакатимиздаги тегишли органлар Туркия томони билан бирга фавқулодда кучли зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қандай ёрдам чоралари зарурлигини ўрганмоқда. Таъкидлаш зарур, қозоғистонлик қутқарувчилар фалокат юз берган ҳудудларда тезкор қидирув ишларини давом эттиряпти. Харобалар орасидан жабрланганларни чиқариб олиш учун бор имконият ишга солинган.
Ибрагим Кулшимбаев, Қозоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари:
– Ҳозир Газиантеп шаҳридаги Отатурк кўчасида вайрон бўлган уйларда иш давом этмоқда. Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари икки гуруҳга бўлинган. 30 кишилик гуруҳ бир объектда ишлаяпти, 10 кишилик иккинчи гуруҳ Туркия Республикаси қутқарувчилари билан бирга вайрона остида қолган одамларни ахтаряпти.
Куни кеча Туркияга Қозоғистондан яна бир самолёт учиб кетди. Иккинчи гуруҳ мутахассислари Газиантеп шаҳрида фаолият юритяпти. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, иккинчи гуруҳ 60 нафар қутқарувчи, Фалокатлар тиббиёти маркази ходимлари, кинологик расчётлар бор. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ аъзолари 150 дан зиёд қутқарув ускуналари ва 160 дан зиёд дори-дармон билан таъминланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси