Давлат раҳбари Геннадий Головкинга «Барс» орденини топширди

Давлат раҳбари Геннадий Головкинга «Барс» орденини топширди

Давлат раҳбари World Boxing президенти Геннадий Головкинни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уни янги лавозим билан табриклади, бу қарор машҳур спортчининг жаҳон бокси ривожига қўшган ҳиссаси, профессионаллиги ва обрў-эътибори тан олингани белгиси сифатида баҳолади. Президент таъкидлашича, энди у World Boxing раҳбари сифатида янада кўпроқ вазифаларни бажаришига тўғри келади. Шунингдек, спортчининг Миллий олимпиада қўмитаси президенти сифатидаги фаолиятини юқори баҳолади. Давлат раҳбари хизматлари учун Головкинни I даражали «Барс» ордени билан тақдирлади.

Қосимўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:


- Сиз жаҳон спортини ривожлантиришга катта ҳисса қўшдингиз, бой анъаналарга эга қозоқ бокс мактабини муносиб тақдим этдингиз, Қозоғистоннинг бокс спорти ривожланган мамлакат сифатида тан олинишига хизмат қилдингиз. Ҳозир спорт фаолиятингизда янги босқич бошланди. Сиз янги халқаро бокс федерацияси — World Boxing президенти этиб сайландингиз. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон вакили илк марта глобал спорт тузилмасига раҳбарлик қиляпти. Сизнинг профессионал салоҳиятингиз ташкилотни янги даражага олиб чиқишига, бокс ривожида янги уфқлар очишига ишончим комил.


Геннадий Головкин, World Boxing президенти, Қозоғистон Республикаси Миллий олимпиада қўмитаси президенти:

- I даражали «Барс» ордени каби юксак мукофотга нойил бўлиш мен учун катта шараф. Аввало, кўрсатилган ишонч, ёрдамингиз учун миннатдорман.

Абдумалик Сарманов таржимаси