Қозоғистон ва Россия минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий салоҳиятни рўёбга
чиқариш, шунингдек, саноат кооперацияси имкониятлари. Уфада бўлиб ўтадиган
форумда шу мавзулар муҳокама қилинади. Тадбирда икки мамлакатдаги давлат
органлари ва бизнеснинг 400 дан зиёд вакили иштирок этади.
Қайрат Тўребаев, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари:
- Минтақалар ўзаро
алоқага киришадиган майдонча бўлмаган, минтақалар эса ҳар битта давлат
иқтисодиётининг таркибий қисмидир. Шу боис, ушбу платформа минтақалар ўртасида
мулоқотни йўлга қўйишга қаратилган. Бу ерда биродарлик, ҳамкорлик равнақ топади,
минтақалар орасида, айниқса, инвестициявий шериклик ривожланади. Мисол учун, Бошқирдистон
Қозоғистоннинг Ақтўбе ва бошқа вилоятларига
сармоя йўллашни бошлайди.
Радий Хабиров, Бошқирдистон
Республикаси раҳбари:
- Республикамизда
сармоя жалб этиш учун ўта кенг инфратузилмалар яратилганини айтиш мумкин: бу
преференциал ҳудуд, алоҳида иқтисодий зона ва бир қатор давлат чоралари, жумладан,
хавфсиз ва фойдали тарзда маблағ тикиш учун солиқ тартиби. Шунинг учун бу
чора-тадбирлар барча хорижий шерикларимиз каби Қозоғистон Республикасига ҳам
тақдим этилади.
Мамлакатимиз
тадбиркорлари ҳамкорликда нисбатан истиқболли йўналишлар сифатида машинасозлик,
кимё соҳаси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, енгил саноат ва АСМни
кўрсатади. Айтиш керак, форумга олий даражада алоҳида эътибор қаратилмоқда. Унинг
фаолиятида Қозоғистон ва Россия етакчилари иштирок этиши кутиляпти. Томонлар
минтақалараро ва чегарабўйи ҳамкорлик дастурини имзолашни кўзлаган. У ўзида 140
тача яқин тадбир ҳамда 12 та соҳани жамлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси