Қозоғистон Арманистон билан электр энергетикаси соҳасида самарали ҳамкорлик қилиши мумкин. Сенатда Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги қонунга тегишли ўзгаришлар киритилди. Шу тариқа, Арманистон электр энергетикаси бўйича ЕОИИ доирасида энергетика соҳасида ҳамкорлик қилаётган давлатлар қаторига қўшилди. Протокол доирасида давлатлар ўртасида электр энергияси узатиш ва тариф сиёсати ҳамда нархни ҳисоблашга оид ҳужжатга қўшимчалар киритилди. Таъкидлаш лозимки, мазкур протоколни аввалроқ Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россия маъқуллаганди.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
- Қонун қабул қилинди. Азиз ҳамкасблар, бугунги кунда электр энергияси иқтисодий салоҳиятни оширишда муҳим ўрин тутади. Умид қиламизки, мазкур қонун ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик кенгайишига ижобий таъсир кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси