Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-пленар йиғилишида, жумладан, савдо, иқтисодиёт, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, энергетика ва таълим соҳаларида бирга ишлаш масаласи кўтарилди. Учрашув мобайнида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси салкам икки марта ошгани ва икки миллиард долларга яқинлашгани тилга олинди. Қозоғистондан экспорт ҳажми 71 фоизга ортган ва бир ярим миллиард долларни ташкил қилган. Пандемия ва геосиёсий беқарорликка қарамай, Бирлашган Қиролликдан келадиган инвестиция миқдори анча ошгани кузатилди. 2022 йилнинг тўққиз ойида Қозоғистон иқтисодиётига киритилган капитал ҳажми 529 миллион доллларни ташкил қилди.
Кэти Лич, Буюк Британиянинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси:
- Биз Британия компанияларига Қозоғистондаги металл ва минерал конларига инвестиция киритишнинг янги йўллари хусусида маълумот бердик. Шу билан бирга, мамлакатингизга чорва моллари учун генетик материал экспорт қилинади. Айни вақтда, биз экологик тоза «яшил» технология ва таълим тизимига маблағ киритамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси