Қозоғистон Президенти АҚШ ва
Марказий Осиё давлат етакчиларининг биринчи саммитида қатнашади.
«С5+1» форматида
ташкил қилинадиган учрашув БМТ Бош Ассамблеяси биносида жорий
йилнинг сентябрь
ойида бўлиб ўтади. АҚШ Сенатининг Миллий хавфсизлик ва
ҳукумат ишлари бўйича қўмитаси раиси Гэри Питерс Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаевга
Оқ уй раҳбари Жо Байден таклифномасини топширди. Давлат раҳбарлари саммитда хавфсизлик, иқтисодиёт
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини муҳокама қилади. Эслатамиз, майдонча
ҳозирги пайтда яратилган давридагидан анча кенгайди, илгари ундаги мулоқот минтақа
давлатлари ва Америка Қўшма Штатлари вазир ҳамда экспертлари,
турли мавзуларга кўра ишчи гуруҳлари даражасида ўтказилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.