Қозоғистон ва Тожикистон президентлари тор форматда икки томонлама музокара ўтказди.
Бу ҳақда Ақўрда расмий сайти маълум қилди. Томонлар Қозоғистон-Тожикистон стратегик ҳамкорлигига оид кўплаб масалаларни кўриб чиқди, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашга, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масаласи тилга олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси