Туркияда тарихий қўлёзмалар топилди


Истамбулда Олтин Ўрда ҳукмдори Жанибекхон томонидан XIV асрда ёзилган қўлёзмалар топилдиУлардан бири 1334 йилда, ҳали Жанибек султон лавозимида бўлган вақтда араб тилидаиккинчиси эса 1350 йилда, у тахтга ўтирганидан кейин форсий тилда битилганБиринчи тарихий ҳужжатда тилла суви билан безатилган саҳифаларда Жанибек-султаннинг аждодлариЧингизхондан тортиб унинг отаси Ўзбекхонгача бўлган барча аждодлари ҳақида маълумот бор. Ҳужжатларни Ўмирбек Канай топишга муваффақ бўлдиҚўлёзма нусхалари Алматидаги Марказий Давлат архивига топширилди.Уларни синчиклаб ўқиш ва таржима қилиш, сўнг алоҳида китоб шаклида чоп этиш режалаштирилган. Бу ишларнинг барчаси «Архив-2025» лойиҳаси доирасида рўёбга чиқариляпти.

 

Ўмирбек ҚанайМарказий давлат архиви илмий ходими:

– Ҳар иккала китобнинг ички муқовасига Усмонли султон Боязид иккинчининг муҳри борлиги уларнинг ўта қимматли эканлигидан далолат беради. Мазкур қўлёзмалар совға қилингани ёки Усмонлилар саройида атайин қолдирилганини тахмин қилиш мумкинКелажакда бунинг тафсилотлари аниқланади

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.