Салкам тўрт миллион нафар ўқувчи учун янги ўқув йили бошланди. Маориф вазирлиги берган маълумотга кўра, биринчи синфга 360 минг бола қадам қўяди. Таъкидлаш лозимки, янги ўқув йилидан бошлаб 90 минг нафар бола янги мактаблар биносида таълим ола бошлайди. 200 минг нафар бола эса капитал таъмирдан чиқарилган мактабларга қатнайди. 1 сентябрда 178 та янги таълим даргоҳи ўз эшикларини очади. Реконструкциядан сўнг мингтадан зиёд қишлоқ мактаблари фаолиятини бошлайди. Минтақаларда 1,5 мингтадан зиёд фан кабинетлари жиҳозлари янгиланди ва модернизацияланди. Бундан ташқари, 9 та шинам мактаб бунёд этилди. Йил охиригача 217 та таълим даргоҳи қурилиши режалаштирилган. Эслатамиз, «Шинам мактаб» миллий лойиҳаси Қозоғистон Президенти топшириғига кўра рўёбга чиқариляпти.
Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:
– Барча мактабларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида 1 минг 731 та STARLINK ер йўлдоши орқали ишловчи интернет қурилмаси олинди, натижада, мактаблардаги интернет сифати 3 марта ошди. Дарсликлар 100 фоиз рақамли форматга ўтказилди, 11 та майдончага қўйилди. Шу кунларда вазирлик давлат умумтаълим стандартларига сунъий интеллектни жорий этиш устида иш юритяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.