Қозоғистон ўқувчилари халқаро Олимпиадаларда 465 медаль олди

Қозоғистон ўқувчилари халқаро Олимпиадаларда 465 медаль олди

Ўтган ўқув йилида Қозоғистон ўқувчилари жаҳоннинг нуфузли халқаро Олимпиадаларида 465 та медаль олишга муваффақ бўлди. Терма жамоамиз 25 та халқаро беллашув ва илмий лойиҳалар танловида қатнашди. Сентябрдан августгача ўқувчилар 56 та олтин, 167 та кумуш ва 242 та бронза мукофотга сазовор бўлди. Қозоғистон ўқувчилари табиий-математика, ижтимоий-гуманитар фанлар, лингвистика, иқтисод ва фалсафа йўналишларида мукаммал билим ва ўткир иқтидорини намойиш этди. 


Айгуль Каркулова, Рнпц «Дарин» республика миллий таълим маркази директори ўринбосари:


-  Бугунги кунда таълим-машқ йиғинлари мамлакатимизнинг энг яъши тренерлари, хорижлик мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади. Йил охиригача география бўйича терма жамоамиз, шунингдек, информатика бўйича терма жамоамиз август охирида ва сентябрь бошида ўтказиладиган олимпиадаларда қатнашади. Болаларимизнинг яхши ва аъло натижалар билан қайтишига умид қиламиз.


Халқаро беллашувларга тайёргарликни кучайтириш мақсадида келажакда ўзлари ғалабага эришган ва халқаро беллашувлар ғолиби бўлганлардан тренерлар ҳамжамиятини тузиш режалаштирилган. Бундан ташқари, мамлакат ичида ва хорижда интенсив таълим-машқ йиғинлари ўтказишга алоҳида эътибор қаратиляпти.


Абдумалик Сарманов таржимаси