Чимкентлик ҳаваскор квадрокоптер ясади

Чимкентлик ҳаваскор квадрокоптер ясади

Қозоғистонлик ҳаваскор ўз қўллари билан квадрокоптер йиғди. Бир ўринли, масофадан бошқариладиган учувчи аппарат 120 килограммгача юк кўтаради. Чимкентлик Филипп Герасимов «келажак машинаси»ни яратишга уч йил вақт сарфлади. Унинг таъкидлашича, бундай модель Марказий Осиёда ягона. У конструкцияни такомиллаштириш устида ишни давом эттиряпти. Уни мамлакатга амалий фойдаси тегадиган даражага олиб чиқариш ниятида. Муаллиф фикрича, қўлбола коптер турли ишларни анча осонлаштиради. Ҳатто одатдаги такси ўрнини босиши, «тез ёрдам» хизматида ишлаши мумкин.

Филипп Герасимов, кашфиётчи:

- Уни турли соҳаларда ишлатилиши мумкин бўлган бизнес-ғоя сифатида тақдим этаман. Масалан, у ўт ўчиришда қўл келади. Қандайдир қутқариш ишларини амалга ошириши мумкин. Тиббиётчилар тез етиб боришига ёрдамлашади. Мана бу рамада одам ўтириши ҳам мумкин. Лекин унинг ўрнига талабга кўра бошқа жиҳоз ҳам қўйиш мумкин. У бошқаришда ҳам бутловчи қисмлар алмаштиришга ҳам халал бермайди. Шунчаки бошқа рамага кўчирилади, холос.

Муаллиф коптер орзуси сари қадам эканини айтди. Филипп Герасимов Марс ва Ойда ҳаракатланувчи аппаратлар ясашни ният қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси