Қозоғистон ўқувчилар ютуқларини мониторинг қилиш усули халқаро аккредитациядан ўтди. Маориф вазирлиги маълум қилишича, республика икки йил ичида аккредитациянинг 7 босқичини ортда қолдирди. Унга баҳолаш доирасини ишлаб чиқиш, тест саволлари тузиш, тест тизимини ишлаб чиқиш, тест топшириқлари танлашни лойиҳалаштириш, рақамли майдончада тестни бошқариш, натижалар ўлчами ва таҳлилини ўз ичига олган. Умуман олганда, мазкур мониторинг доирасида саводхонликнинг учта йўналиши баҳоланади. Уларга мутолаа, математика ва табиий фанлар киради. Вазирликда маълум қилишларича, тизимнинг барча босқичлари ва жараёнлари умумий тан олинган илмий асосланган ёндашувларга мос келади. Улар PISA, TIMSS, PIRLS каби тадқиқот тизимларида ҳам ишлатилади.
Динара Абилканова, Қозоғистон Республикаси Маориф вазирлиги Таълим соҳасида сифатни таъминлаш қўмитаси бошқарма бошлиғи:
- Тест вазифаларини экспертиза ва сертификация қилиш халқаро тадқиқот маркази билан икки йиллик ҳамкорлик давомида илғор баҳолаш усуллари ҳисобга олинган ҳолда тизим такомиллаштирилди. Бошқариш жараёни, таълимдаги ютуқлар мониторинги стандартлаштирилди, тегишли сифат белгиси олди. Аккредитациядан ўтилиши мавжуд таълимни баҳолаш тизимининг сифатини янги даражага олиб чиқди ва у Марказий Осиё минтақасидаги қўшма лойиҳалар учун асос бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

