Қозоғистонда 360 мингдан зиёд бола илк бора мактабга борди.
Жами бўлиб, 4
миллиондан ортиқ ўқувчи дарсга чиққан.
Шундан
232 минг нафари 11-синфда ўқийди. 600 мингдан кўпроқ ўқитувчи уларга билим эшикларини
очади. Жами
бўлиб, мамлакатда 8 мингдан зиёд мактаб очилган.
Шундан 130 таси «Келешек мектептери» миллий лойиҳаси доирасида ишга тушди.
Айтиш жоиз,
мазкур ўқув йилидан бошлаб,
дастурга ўзгаришлар киритилади. Барча синфлардаги ўқувчилар эндиликда сунъий идрок
асосларини ўрганади. Юқори синф ўқувчилари учун эрта
профессионал кўникмалар
тизими жорий қилинади. Тарбиявий ишга ёндашув ҳам ўзгаради.
Эндиликда у
«Адал азамат» ягона дастури
асосида тузилади. Ва «ДўсбўлLIKE» буллинг профилактикаси иш бошлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

