2024 йилда Қозоғистоннинг Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо мамлакатлар билан маҳсулот айланмаси деярли 11,5 миллиард долларга етган. Аммо бу кифоя қилмайди, томонлар савдони ўстиришга салоҳият борлигини кўради. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ТДТ Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Учрашув давомида тарафлар ҳамкорликнинг янги шаклларини яратилишини таъкидлади, шунингдек, ижтимоий сиёсат, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, саноат, фан, технологиялар соҳасида иш олиб бориляпти. Туркий маданият ва тарихий меросни асраш ва оммалаштиришга қаратилган тадбирлар ҳам режа қилинган. Томонлар инсонпарварлик ташаббусларига ҳам тўхталди. Олдинроқ Ақтау Туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинганди, июнь ойидан бошлаб, Алмати ТДТ ёшлар пойтахтига айланади.
Австрия капитали ҳисобига Алмати вилоятида янги аутлет-марказ очилади. Инвестор компания раҳбарлари республика бош вазири Ўлжас Бектенов билан ушбу объект қурилиши масаласини муҳокама қилди. Марказнинг бунёд этилиши кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, инвестициялар жалб этиш ҳамда товар айланмаси ўсишини оширишга хизмат қилиши кутиляпти. Лойиҳа ички ва ташқи харидорларни жалб этиши мўлжалланган.
Қозоғистон Бутунжаҳон банки билан рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Бош вазир Ўлжас Бектенов ва молиявий тузилма вице-президенти Антонелла Бассани учрашувида маълум бўлди. Хусусан, Бутунжаҳон банки инновациявий технологияларни лойиҳалашни оптималлаштириш, иқтисодий инвестицияларни амалга ошириш ва экологик муаммоларни ҳал этиш соҳасида давлат органлари фаолиятига илғор халқаро тажрибани олиб кириши мумкин. Молиявий институт маълумотларига кўра, бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик натижасида 8 миллиард доллар қийматига тенг 48 та лойиҳа рўёбга чиқарилган.
БМТ Бош котиби ўринбосари Хаолян Шу билан бўлган учрашувда Қозоғистон ҳукумати раҳбари Ўлжас Бектенов Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Томонлар Алматида БМТ Тараққиёт дастурининг субминтақавий офисини барпо этиш истиқболларига эътибор қаратди. У Марказий Осиёнинг ташқи чорловларга бардошлилигини мустаҳкамлаш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилади. Умуман, ушбу халқаро ташкилот билан ҳамкорлик йилларида мамлактаимизда турли соҳаларда 200 та лойиҳа амалга оширилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

