Тожикистон
тўлақонли транзит хабига айланади. Бунинг учун келгуси бир неча йил давомида минг километрдан зиёд йўл, кўприклар, селга қарши йўлаклар
қурилади, реконструкция қилинади. Масалан, «Данғара – Гулистон» трассаси иқлим ўзгаришларига мослаштирилган ва замонавий экологик элементлар билан жиҳозланган биринчи магистралга айланади. Унинг
қурилиши ўтган йили ноябрь ойида бошланган. Ҳозир 17 та участкада иш
давом этяпти. Ишлаб чиқариш корхоналари монтаж қилиняпти. Автойўл жаҳон стандартларига кўра модернизацияланади. Унинг узунлиги 49 километр. Тўртта ҳаракат чизиғи, қўшимча велосипед, пиёдалар йўлаклари қурилади, ёритгичлар қўйилади. Таъкидлаш лозимки, реконструкция ишлар Осиё Тараққиёт банки ва Европа Тикланиш ва тараққиёт
банки томонидан «Яшил йўлак» пилот лойиҳаси доирасида рўёбга чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

