Ақмўла вилояти
мамлакат аграр секторида пешқадамлик қиляпти. Минтақада рентабеллиги юқори
экинлар, шу жумладан, мойли экинлар етиштириш 2,5 марта ортди. Жорий йилда
етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари умумий қиймати 1,2 триллион тенгени
ташкил қилди. Вилоят ҳокими Марат Ахметжанов йилнинг биринчи ярмида Ақмўла
вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича Давлат раҳбарига ҳисобот
берди. Қозоғистон Президентига инвестициявий лойиҳаларнинг рўёбга чиқарилиши
бўйича ҳам маълумот тақдим этилди. Минтақада республика аҳамиятига эга AQMOLA
саноат зонаси ташкил қилинди, 4 миллиард долларга тенг инвестициявий портфель
шаклланди. Учрашув якунларига кўра, Қосим-Жўмарт
Тўқаев йиғим-терим кампаниясини
ташкил этиш, минтақа салоҳиятини ошириш бўйича қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

