Манғистау вилоятида 7 ой ичида асосий капиталга 523 миллиард тенге инвестиция киритилди. Шу
даврнинг ўзида 5 миллиард тенге қийматга эга 6 та инвестициявий лойиҳа ишга туширилди. Нурлан Нўғаев
Манғистау вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида
Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди.
Жумладан,
вилоятда сувни чучуклаштиришга қаратилган лойиҳалар рўёбга чиқарилмоқда. 2025 йилгача қўшимча
чучук сув олиш ҳажми 146 минг куб метрга ортади. Давлат раҳбари Ақтау шаҳрида уй-жой-коммунал хўжалигини ривожлантириш,
МАЭК корхонасининг реконструкция қилиниши тўғрисида ҳам маълумот олди.
Қабул ниҳоясида Президент
минтақани мажмуавий
ривожлантириш режаси доирасида Манғистау вилоятида энергетика тизими узилишларсиз ишлашини таъминлашни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.