Туркий инвестиция жамғармаси расман иш бошлади

Туркий инвестиция жамғармаси расман иш бошлади

Туркий инвестиция жамғармаси расман иш бошлади. Иқтисодий интеграцияга хизмат қилувчи молия ташкилотга Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия муассислик қилди. Жамғарманинг дастлабки капитали - 500 миллион доллар. Фаолиятидан асосий мақсад – туркий давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва тижорат муносабатларини ривожлантириш. Жамғарма билан ишларкан Қозоғистон ижтимоий муҳим лойиҳаларни ишга тушириш учун грантлар ва техник кўмакка эга бўлиши мумкин, шунингдек, ТДТга аъзо давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлайдиЖамғарма инфратузилмалар, муқобил энергетика, агросаноат мажмуаси, туризм, IT билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш ниятида. Туркия Молия вазирлиги берган маълумотга кўра, туркий давлатларнинг умумий иқтисоди 2 триллион долларга, аҳоли сони 178 миллион кишига яқин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.