Қозоғистон Фуқаро авиацияси халқаро ташкилотининг экологик авиаёнилғи дастурига қўшилди. Мамлакатимиз МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб ИКАО билан шартнома имзолади. Бу эса Қозоғистоннинг парвозлар давомида атроф муҳитга зарарли чиқиндилар чиқармаслик ниятини кўрсатади. Таъкидлаш лозимки, халқаро ташкилот 2050 йилгача халқаро парвозлар давомида углерод эмиссияси мутлақо йўқ қилинишига эришиш мақсадида иш юритяпти.
Адлет Кўбенов, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси бошқарма бошлиғи:
- Ушбу даструга мувофиқ Қозоғистон Республикасига экологик тоза авиация ёнилғиси ишлаб чиқаришга ёрдамлашади, тегишли таълим дастурларини амалга оширади, Қозоғистон Республикасида ушбу дастур ривожланиши учун зарур маълумотлар ва халқаро тажрибани тақдим этади. Таъкидлаш лозимки, ушбу шартномани мамлакатимиз Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида биринчи марта имзоланаяпти ва бу қадам Қозоғистонда фуқаро авиациясини ривожлантириш учун жуда муҳим.
Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ ИКАО Қозоғистонга экологик авиация ёнилғисини амалда қўллаш билан боғлиқ миллий даражадаги фаолият режаси тузиш ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришда техник ёрдам кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.