Қозоғистонда Каспий тюлени табиий резервати ташкил қилинади

Қозоғистонда Каспий тюлени табиий резервати ташкил қилинади

Қозоғистонда каспий тюленини сақлаб қолиш учун табиий резерват ташкил қилинади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли қарор лойиҳасини тайёрлади. Заказник Каспий денгизи ҳавзаси, Манғистау ва Атирау вилоятлари ҳудудида иш юритади. Янгидан ташкил қилинадиганган қўриқхона республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштириляпти. Бунинг учун алоҳида қўриқланадиган ҳудудларга ажратиладиган маблағ сарфланади. Эслатамиз, каспий тюлени Ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвон турлари рўйхатига киритилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.