Қозоғистонда тикланувчи энергия манбаларининг яна бир йирик парки бунёд этилади. Кенг кўламли лойиҳа учун Бирлашган Араб амирликлари 1,4 миллиард доллар сармоя киритиш ниятида. Мажилис томонлар орасида тузилган инвестициявий шартномани ратификация қилиш тўғрисида қонунни тасдиқлади. Жамбил вилоятида ҳар бири 500 МВт қувватга эга иккита электр станцияси қурилади. Улар йилига 3,4 миллиард КВт/соат энергия бера олади. Ҳар икки станция энергия сақлаш тизимига эга бўлади. Натижада, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ТЭМ энергияси улуши 3 фоизга ортади. Мутахассислар фикрича, улар атроф-муҳитга чиқарилаётган углерод оксиди ҳажмини 2 миллион тоннага камайтиради.
Ерлан Ақкенженов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:
- Илк босқичдан инвестор билан бирга маҳаллий кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишлари бошланади. Натижада, янги технологиялар билан ишлайдиган юқори билимли мутахассисларнинг янги бўғини шаклланади. Лойиҳа доирасида Қозоғистонда биринчи марта илғор халқаро тажриба асосида энергия тўплаш тизимлари ва юқори самарали тизимлар ишга туширилади. 425 километр узунликдаги линиялар барпо этьилиши оқибатида электр қуввати етказиб бериш осонлашади. Шимолдаги минтақаларни жануб билан боғлаш имконият ортади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

