Кремлда Давлат раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан норасмий учрашув ўтказди. Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев Москвага давлат ташрифи билан борганди. Қозоғистон Президенти илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирди ва икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик стратегик аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Суҳбат давомида Россия етакчиси икки томон учун аҳамиятга эга муҳим масалалар норасмий шароитда муҳокама қилинишини таъкидлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Бу ерда, Россия пойтахтида нақадар илиқ кутиб олинганимни ҳис этдим. Икки томонлама алоқаларга келганда, у стратегик аҳамиятга эга иттифоқчилик муносабатларидан иборат. Биз бирга иш юритмаётган бирорта соҳа йўқ. Мамлакатларимиз орасида бирорта жиддий муаммо йўқ. Агарда қандайдир мунозарали ҳолатлар юз берган тақдирда ҳам улар давлат раҳбарлари ҳамда ҳукуматлар томонидан олиб ташланади. Сизнинг таклифингизни мамнуният билан қабул қилдим.
Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти:
- Муҳтарам Қосим-Жўмарт Кемелевич! Оқшомингиз хайрли бўлсин! Аввало вақт ажратганингиз, келишиб олганимиз каби давлат ташрифи билан келганингиз учун самимий миннатдорчилик билдираман. Бундан жуда қувончдаман. Албатта, биз мунтазам алоқадамиз, лекин давлатларо алоқалларда расмиятчиликлар ҳам муҳим ўрин тутади. Бугун бизда норасмий шароитда ўзаро муҳим қатор масалалар тўғрисида гаплашиб олиш имконияти бўлади. Эртага эса ҳамкасбларимиз билан бирга икки томонлама масалалар бўйича фикр алмашамиз. Истиқболларни кўриб чиқамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

