Қозоғистон Саудия
Арабистони билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор
беради. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қиролликнинг республикадаги элчиси Файсал
ал-Каҳтоний билан суҳбатида валиаҳд шаҳзода – Саудия Арабистони Бош вазири
Муҳаммад бин Салмон ал- Сауднинг икки давлат ўртасидаги алоқаларни
ривожлантиришга қўшган ҳиссасини таъкидлади. Шунингдек, Қозоғистонга давлат
ташрифи билан келиш бобидаги таклифини тасдиқлади. Элчи ўз давлатининг Қозоғистон
билан стратегик алоқаларни чуқурлаштиришга бўлган истаги қатъий эканлигини
таъкидлади. У яқинда имзоланган ўзаро инвестицияларни ҳимоя қилиш ва
рағбатлантириш, давлатлараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш тўғрисидаги шартномалар
ўзаро фойдали алоқалалрни кенгайтиришда янги имкониятлар очишини кўрсатди.
Дипломат Қозоғистон Президентига Саудия Арабистони олий раҳбариятининг Яқин
Шарқ учун мураккаб бўлган даврда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик
билдирди. У Қозоғистоннинг эҳтимолий тинчлик музокаралари учун Туркистонда
майдонча бериш ташаббуси долзарблигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

