Туркий давлатлар транспорт-транзит соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Туркий давлатлар транспорт-транзит соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради

Туркий давлатлар транспорт ва логистикада умумий рақамли платформа яратади. Алматида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгашининг 19-йиғилишида транспорт йўлакларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Делегатлар Туркистон норасмий саммити якунларини таҳлил қилди, туркий дунё ҳамкорлигини кенгайтирувчи таклифларни илгари сурди. Бу лойиҳалар товар айланмаси ҳажмини ошириш ва транзит салоҳиятини кучайтириш имконини беради.


¤

Қубаничбек Ўмуралиeв, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби:


- Бугунги кунда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг умумий иқтисодиёти дунёда 11-ўринда туради. Ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 ярим триллионни ташкил этади. Ўзаро савдо айланмаси эса 1,27 триллиондан ошди. Бу умумий савдонинг тахминан 7 фоизини ташкил қилади. Бир неча йил аввал мазкур кўрсаткич атиги 3 фоиз эди. Яъни, иқтисодий интеграция ва савдо жадал ривожланмоқда.

¤Абдумалик Сарманов таржимаси.