«C5+1» Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги кўприкларни мустаҳкамлайди

«C5+1» Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги кўприкларни мустаҳкамлайди

Қозоғистон ва Япония алоқалари иккитарафлама муносабат доирасидан чиқиб, кенгайган. Кунчиқар мамлакат ва Қозоғистон биринчи марта 2004 йилдаёқ Марказий Осиё учун «С5+1» форматини таклиф қилганди. Ҳозирда бундай форматлар ўн биттага етди. «Марказий Осиё плюс Япония» учрашуви биринчи марта ушбу минтақадаги беш давлат етакчилари даражасида бўлиб ўтди, бу тарихий ҳодиса, деб ҳисоблайди сиёсатшунослар. Саммит минтақада иқтисодий ва саноат алоқаларини мустаҳкамлашга, янги савдо йўлларини барпо этишга имкон яратади. Натижада, туризм ривожланиши ва маданий алмашинувга ҳам ҳисса қўшилади.

Асил Тулеубеков, MNU профессори:

- Қозоғистон ва умуман, Марказий Осиё давлатлари ҳам айнан иқтисодий маънода жаҳон ҳамжамияти учун муҳим бўлиб бормоқда. Нима учун? Чунки бугунги кунда бизнинг муҳим қўшнимиз Хитой Узоқ Шарқ, Хитой, Япония, Корея, Жанубий-Шарқий Осиёни Европа билан, қолаверса, Америка бозори билан боғлайдиган континентал савдо йўлларини ривожлантирмоқда. Мамлакатимиз асосий роль ўйнайди, кўпгина халқаро муносабатларда геосиёсий роль бажаради.

Абдумалик Сарманов таржимаси