К. Тўқаeв Eвропа инвестиция банки вакиллари билан музокара ўтказди

К. Тўқаeв Eвропа инвестиция банки вакиллари билан музокара ўтказди

Қозоғистон Президенти Европа Иттифоқи билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашда давом этмоқда. Қосим-Жўмарт Тўқаев Брюсселда Европа Иттифоқининг савдо ва иқтисодий хавфсизлик масалалари бўйича комиссари Марош Шефчович, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва Европа инвестиция банки вице-президенти Марек Мора билан учрашди. Давлат раҳбари имзоланган битим ва меморандумлар бизнеснинг мамлакат иқтисодига ишончини тасдиқлаганини таъкидлади. Марош Шефчович Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ташрифи Европа Иттифоқи ва Қозоғистон муносабатларида янги саҳифа очишини айтди. Томонлар қўшма ташаббусларни амалга ошириш ҳақида келишиб олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.