Қозоғистон
Президенти ОПЕК Бош котиби Хайтам ал Ғаисни қабул қилди. Томонлар дунё нефть
бозоридаги вазият ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари
ОПЕКнинг глобал нефт бозорида барқарорликка эришишга қаратилган фаолиятини
юқори баҳолади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ОПЕК Бош котибининг ташрифини мамлакат ва
ташкилот ўртасидаги конструктив мулоқотни ривожлантиришдаги муҳим қадам деб
ҳисоблашини билдирди. Президент таъкидлашича, Қозоғистон миллий манфаатларни
устуворлигини ҳисобга олган ҳолда ОПЕК+ томонидан нефть қазиб олишни аста-секин
ошириш қарорини қўллаб-қувватлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

