Қозоғистон-Хитой муносабатлари энг юксак даражага етган, яъни абадий ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик ўрнатилган. Қосим-Жўмарт Тўқаев ХХР Мудофаа вазири Дун Цзюн билан бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда сўз юритди. Вазир расмий ташриф билан юртимизда бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари алоҳида айтиб ўтганидек, кўптарафлама трекларда Қозоғистон ва Хитой асосий минтақавий ҳамда халқаро хавфсизлик масалаларида ўзаро ўхшаш қарашларга эга. Давлатлар БМТ, ШҲТ, ОҲИЧМдаги фаолият доирасида мулоқотни давом эттириб, ўзаро кўмак кўрсатиб келмоқда. Ўз навбатида, ХХР Мудофаа вазири ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишини ўтказишга тайёргарлик юқори даражада бўлганини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида томонлар тинчлик ўрнатиш, таълим ва ҳарбий-техник шерикликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.