Қозоғистон Президенти Европанинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Қозоғистон Президенти  Европанинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди

Қозоғистон Президенти Европанинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Глобал ўзгаришлар институти ижрочи раиси Тони Блер мамлакатимиздаги кенг кўламли ислоҳотларни муҳокама қилди. Қозоғистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Президент давлат институтларини ривожлантириш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва фуқаролар турмуш сифатини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.


Қозоғистон Президенти Groupe ADP бош директори Филипп Паскал билан учрашувда Алмати аэропорти ва минтақавий авиация инфратузилмасини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев компания лойиҳалари, шу жумладан, янги халқаро терминал қурилиши муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Бу аэропорт йилига 14 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатиши учун имкон беради. Филипп Паскалнинг айтишича, инвестиция дастури туфайли 2050 йилга бориб ушбу кўрсаткич 55 миллион нафар йўловчига етиши мумкин. Шунингдек, томонлар ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратди


Шундан сўнг Президент Inditex Group бош директори ўринбосари Сантяго Мартинес-Лахе Собредони қабул қилди. Томонлар компаниянинг Қозоғистондаги фаолиятини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев "Inditex" компаниясининг Қозоғистонни Марказий Осиёнинг асосий транзит ва логистика марказларидан бирига айлантириш режаларини олқишлади.


Бундан ташқари, Давлат раҳбари Mediterranean Shipping Company катта вице-президенти Эдуард Зигрист билан учрашди. Томонлар транспорт ва логистика, шу жумладан, Ўрта йўлакни ривожлантиришда ҳамкорликни муҳокама қилди. Эдуард Зигрист компаниянинг Қозоғистондаги логистика терминалларига, темир йўл активларига, порт инфратузилмаси ва ҳаво орқали юк ташишга сармоя киритишга тайёрлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.