Қозоғистон Президенти Европа Иттифоқи етакчилари Антониу
Кошта ва Урсула фон дер Ляен билан музокара ўтказди. Суҳбат чоғида Қосим-Жўмарт
Тўқаев ўзаро муносабатлар икки томонлама ҳамкорлик тарихидаги энг юқори даражада эканини
таъкидлади. Давлат раҳбари савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантиришга
алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, транспорт-логистика соҳасида ҳамкорликни
мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Ўрта йўлакни Европанинг "Global
Gateway" ташаббуси билан боғлаш истиқболлари ва мамлакатда инфратузилмани
ривожлантириш ҳақида сўз юритилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Европа
инвестициялари, технологиялари ва қўшма ишлаб чиқариш, энергетика,
рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, сув ва иқлим соҳаларида ҳамкорлик қилишдан
манфаатдорлигини кўрсатиб ўтди. Қозоғистон
Президенти виза тартибини соддалаштириш ва реадмиссия келишувлари бўйича музокаралар якунланганини олқишлади. Европа
кенгаши президенти Антониу Кошта Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг
Euronews’даги мақоласини диққат билан ўқиб чиққанини, республика Европани ва Осиё билан боғлашини таъкидлади. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен ўн йил ичида Европа
Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш икки баробардан кўпроққа
ошганини ва қолган савдо тўсиқларини бартараф этиш зарурлигини тилга олди. Музокаралар
якунида Қўшма баёнот қабул қилинди ва қатор ҳужжатлар имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

