Тошқиндан зарар кўрган минтақаларга Starlink орқали интернет уланади

Тошқиндан зарар кўрган минтақаларга Starlink орқали интернет уланади

Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги тошқиндан зарар кўрган минтақаларга 40 тага яқин Starlink терминали юборди. Ускуна сунъий ер  йўлдоши орқали интернетга уланиш имконини беради. Терминаллар таълим жараёнида узилиш юз бермаслиги учун биринчи навбатда мактабларга берилади.

Альбина Атен, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги расмий вакили:

- Рақамли тараққиёт вазирлиги 30 та Starlink терминалини Қўстанай вилоятига, учтаси Ақтўбега, иккита терминал Ғарбий Қозоғистон вилояти, биттаси Улитауга берилди. Атирауга олтита, Шарқий Қозоғистонга иккита ва Шимолий Қозоғистонга учта терминал юборилади.

Вазирликда таъкидлашларича, ҳозир тошқиндан зарар кўрган минтақаларда мобил алоқа тикланяпти. Операторлар ускуналарни алмаштиряпти. Янги жойларга кўчиряпти. Станцияларга қўшимча генераторлар улаяпти. Минтақаларда компанияларнинг юзлаб вакиллари ишлаяпти. Операторлар сув остида қолган ҳудудлардан кўчирилган қозоғистонликларни бепул алоқа ва интернет билан таъминлади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.