Туркий давлатлар ҳамкорликни кенгайтиради

Туркий давлатлар ҳамкорликни кенгайтиради

Туркий давлатлар тиббиёт ходимлари тайёрлаш ва биологик хавфсизлик, шошилинч ёрдам кўрсатиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиради. Астанада бўлиб ўтган ТДТ давлатлари соғлиқни сақлаш вазирларининг 5-учрашувида биргаликда иш юритишга қаратилган қатор меморандумлар имзоланди. Қозоғистоннинг ташаббуси билан 2025-2026 йилларга мўлжалланган фаолият режаси қабул қилинди. Бош вазир Ўлжас Бектенов идора раҳбарлари ва БССТ Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге билан учрашди. Томонлар 2025-2030 йилларда республика ва ташкилот ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув муҳимлигини таъкидлади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- 2024 йил якунларига кўра, Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасига киритган инвестиция ҳажми 8,4 фоизга ортди ва 920 миллион долларни ташкил қилди. Хусусий сектор улуши унинг учдан бир қисмини ташкил қилди. Фаолиятимизга Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти катта ёрдам бермоқда. Биргаликда олиб борилган иш, шу жумладан, техник ва экспертлар ёрдами туфайли нафас олиш йўллари, қон айланиш тизими касалликлари, ўлим кўрсаткичлари камайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси