ЕОИИ давлатлари миллий электрон рақамли имзолари ўзаро тан олинади

ЕОИИ давлатлари миллий электрон рақамли имзолари ўзаро тан олинади

Евроосиё Иқтисодий иттифоқи озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Ташкилотга аъзо давлатлар карантин объектлари ягона тизимига кирмайдиган организмлар юзасидан шошилинч фитосанитария чоралари ўтказишни таклиф қила олади. Сенат ЕОИИ доирасидаги шартномага ўзгаришлар киритиш тўғрисидаги протоколни тасдиқлади. Унда истеъмолчилар ҳуқуқларини биргаликда муҳофаза қилиш механизми ҳам кўзда тутилган. Айни вақтда, ўзаро товар алмашув билан боғлиқ қатор ижозатномаларни расмийлаштириш жараёнлари такомиллаштирилади.

Арман Ўтеғулов, ҚР Парламенти Сенати Депутати:

- Миллий электрон рақамли имзоларни ўзаро тан олиш меъёрлари киритилди. Натижада, электрон форматда ўтказиладиган савдоларда қатнашишни осонлаштиради, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиради ва товар ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти экспорти учун имкониятларни кенгайтиради.

Фуқаролар қўшни давлатда рўйхатдан ўтмасдан бир ой қолиши мумкин

Юқори палата Қозоғистон ва Ўзбекистон орасидаги алоқаларни енгиллатувчи ҳужжатни маъқуллади. Протоколга кўра фуқаролар иккинчи томон ҳудудида рўйхатга ўтмасдан юриш муддати 5 кундан 30 кунгача узайтирилади. Ҳужжатга кўра, чегара хизмати берувчи миграция карточкалари бекор қилинади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.