Қосим-Жўмарт Тўқаев Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташриф билан келди. У Қизилжар тумани, Петропавловск атрофи, Сергеевск сув омборини юқоридан кузатди. Вилоят ҳокими тошқин билан боғлиқ вазият юзасидан Президентга ҳисобот берди. Олти туманда фавқулодда вазият эълон қилинган, 2 мингта уй сув остида қолган, 10 минг нафар фуқаро кўчирилган. 5 минг нафар ходим ва мингтадан зиёд техника бирлиги табиий офатга қарши курашяпти. Инфратузилмалар тикланяпти. Жабрланганларга кўрилган зарарни тиклаш бўйича комиссия иш юритяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.