Қозоғистоннинг Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида раислиги давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришларига қарши кураш муҳим устуворликлар қаторида бўлди. Мамлакатимиз ташаббуси билан ШҲТ 2024 йилни «Экология йили», деб эълон қилди. Бу муаммонинг ўткирлигини ҳисобга олган ҳолда тегишли вазирлик қатор муҳим ҳужжатлар ишлаб чиқди. Улар қаторида экологик муаммолар рўйхати, алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудлари ва экологик туризм соҳасида ҳамкорлик дастури, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорлик, Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг чиқиндиларни самарали бошқаришни ташкил қилиш бўйича баёноти, шунингдек, жорий йилда ШҲТда ўтказиладиган экологияга оид чора-тадбирлар режасини кўрсатиш мумкин.
Айгерим Қуат, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазирлиги департамент директори:
– Ҳужжатлар кенг кўламли муаммоларни қамраб олади. Улар қаторида ҳаво, сув ифлосланиши, турли иқлим муаммолари, биохилмахилликни сақлаб қолиш, чиқиндиларни бартараф этиш ҳам бор. ШҲТга аъзо давлатлар билан ҳар бир йўналишда ҳамкорлик қиламиз. Бунда тажриба алмашиш жуда муҳим, Ташкилотга аъзо давлатлар жўғрофияси жуда бой. Ҳар бир давлат у ёки бу экологик муаммони ҳал этиш бўйича қатор ишларни амалга оширган. Ҳамкорлик доирасида илмий-техник маълумотлар ва амалиётларни баҳам кўриш кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.