Қозоғистонда янги, «Бахти – Аягўз» темирйўл линияси қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа мамлакат транспорт-транзит салоҳиятини оширишга қаратилган. Стратегик муҳим тармоқ Абай вилоятида бунёд этиляпти. Йўналиш Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги юк ўтказиш имкониятини
бир неча марта оширади. Янги линия узунлиги салкам 300 километр. Унда 12 та янги станция қурилади. Ҳозир техника туни-куни
ишлаётир, тоғли ҳудудларда портлаш ишлари амалга
оширилмоқда. Икки томонлама ҳаракатланиш имконини берувчи
темирйўл линияси 2027 йилда ишга тушиши кутиляпти.
Қайрат Акпаров, пудратчи ташкилот вакили:
- Кучли совуқлар
бошлангач биз Бахтидан «Маканчи - Бахти» участкасига кўчиб ўтамиз. У ернинг иқлими қишда ҳам
ишлаш имконини беради. Фаолият тўхтаб қолмаслиги керак, «Бахти - Аягўз»
йўналишида ҳам имкон қадар ишлашда давом этамиз. Қор эриб кетиши билан тупроқ
қатламини ҳозирлаймиз, сўнгра шпалларни тартиби билан ётқизишга киришамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

