Ўтган йили қишлоқ хўжалиги соҳасида Қозоғистон ва Хитой
ўртасида товар айланмаси икки марта ортди. 2024 йилнинг биринчи чорагида эса яна 6
фоизли ўсиш кузатилди. Шу
билан бирга, Осмон ости мамлакатига экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги товарлари
ҳажми 84 фоиз
ортгани қайд этилди.
Қозоғистон Бош вазири ва ХХР Давлат кенгаши раис ўринбосари ўртасидаги
учрашувда бу соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Қозоғистон органик ва экологик тоза агромаҳсулотлар етказиб беришни кўпайтирмоқчи, маҳсулотларни чуқур қайта ишлашга эътибор қаратиляпти. Ўз навбатида, Лю Гочжун Осмон
ости мамлакатининг сунъий интеллект, электрон тижорат, ер йўлдошлари коммуникацияси, «яшил энергетика» соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш таклифини берди. Бугунги кунда мамлакатда умумий
қиймати 14,5 миллиард доллар бўлган 45 та қўшма лойиҳа рўёбга чиқариляпти.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.