Астанада Grand Slam сериясидан бўлган дзюдо турнири ўтказилди

Астанада Grand Slam сериясидан бўлган дзюдо турнири ўтказилди

Астанада бўлиб ўтган Grand Slam сериясидан бўлган дзюдо турнирида Қозоғистон жамоаси тўртта медаль олди. Ғалия Тинбаева олтин, Елдўс Сметов, Бахитжан Абдурахманов ва Абилайхан Жубаназар 60, 73 ва 81 килограммгача бўлган вазнда бронза медаль олди. Grand Slam беллашувларининг якуний ҳисобига кўра, терма жамоа бешинчи ўринга чиқди. Дастлабки уч ўринни Япония, Италия ва Хитой спортчилари эгаллади. Таъкидлаш лозимки, Астанадаги икки кунлик беллашувлар мобайнида Парижда ўтказиладиган Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашувчи спортчилар сараланди. Татамида жаҳон чемпионлари ва совриндорлари, турли беллашувлар ғолиблари ўзаро куч синашди. Қозоғистон пойтахтига жами 84 давлатдан 450 дзюдочи келди. Мамлакат терма жамоаси шарафини асосан ёш атлетлар  ҳимоя қилди.

 

Серикбўл Ўразалин, Қозоғистон дзюдо федерацияси вице-президенти:

– Умуман олганда, бу турнир барча вазн тоифаларидаги спортчиларимиз, 4 тадан вакилимиз чиқиши учун имконият яратди. Бу эса хорижий мамлакатларга чиқиш имконини тополмаётган ёш спортчиларимиз учун катта имконият яратиб берди.

 

Ҳозир Қозоғистон спортчилари 19-23 май кунлари Абу-Дабида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўряпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.