Пластинкали, проекцияли, рақамли. «Объектив орқали нигоҳ» кўргазмаси қозоғистонликларни фототехника эволюцияси билан таништиради. Астанада бўлиб ўтаётган тадбирда Президент маркази жамғармаси ва Шимолий Қозоғистон милоят музейи томонидан 53 та ўта ноёб экспонат тақдим этилган фондом. Ҳар бир камеранинг чиқарилган йили бор. Улар ўлчамлари билан ҳам, сериялари, техник ўзига хосликлари билан ҳам ажралиб туради. Масалан, дастлабки, ёғочдан ишланган фотоаппаратлар оғир ва қўпол бўлган. Кўргазмада плёнкалар, лампалар, ёритгичлар, мамлакатда фотосаноати ривожланиши ҳақидаги архив ва ҳужжатли материаллар ҳам намойиш этиляпти. Экспонатларнинг бир қисмини қозоғистонликлар совға қилган, бошқалари илмий изланишларда топилган. Кўргазма Қозоғистон Фан ходимлари кунига бағишланди.
Бўтагўз Қаипова, Қозоғистон республикаси Президенти маркази директори ўринбосари:
– Қозоғистонда фото иши, дастлабки фотографиялар 20-аср бошида, Букейхон ўрдасининг 100 йиллиги нишонланаётганида пайдо бўлган. Николай Иккинчи Бўкей ўрдасидан қозоқ делегациясини таклиф қилган, у ерда султонларимиз бу маҳсулоти кўрган, уларга барча зарур анжомлари билан бирга фотоаппарат совға қилинган, суратга олишни ўрганишган. Сўнгра аппаратни Бўкей ўрдасига олиб келишган ва дастлабки учта сурат олишган.
Меирбек Тажқуранов, фотограф:
- Фотография — ўзига хос илм. Фотография билан бирга суратга олишдан ташқари яна бир қанча йўналишлар ривожланган. Дейлик, кинематография, полиграфия, типография, умуман олганда, журналистикани бу рўйхатга қўшиш мумкин. Плёнка ишлатилган, катта «Обскур» камераси бўлган, қандайдир химикатлар билан фотографияни чоп этиш лозим эди. Ниманидир аниқ суратга олишингиз эҳтимоли у қадар кўп бўлмаган, чунки суратга олинаётган нарсани кўриб турмагансиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.