Қозоғистонлик Сангина Шарипова АҚШни забт этяпти

Қозоғистонлик Сангина Шарипова АҚШни забт этяпти

Сангинада бунинг учун ҳамма нарса -  кенг овоз диапазони, юқори ноталар олиш қобилияти бор. Яқинда ижрочи Лос-Анжелесда концерт берди. Ижодкор репертуари ҳам томошабин учун қизиқарли. Юртдошимиз замонавий ритмлар, анъанавий куйлар, ҳатто тилларни ўзаро уйғунлаштира олади. Сангина куплетларни инлизча, нақаротини қозоқча куйлайди. Ўзининг сўзларига кўра, натижада америкаликлар халқимизнинг санъати билан танишади, айни вақтда у ватанига муҳаббатини изҳор этади. Таъкидлаш лозимки, мусиқа институти талабаси халқаро танлов финалигача етиб борди.

Сангина Шарипова, қўшиқчи:

– 2,5 ой давомида гуруҳ ва талабаларни тўпладик, қўшиқларни машқ қилдик. Олдинига қўшиқларим қозоқча эди, ўзим уларни инглизчага таржима қилдим. Мусиқачилар топдим, ҳар ҳафта биргаликда шуғулландик. Мусиқий лейбллар, бизнес-менежерлар, агентлар, ҳакамлар ҳайъати олдида қўшиқ айтамиз. Шундан кейин ғолибга бир сутка давомида улкан овоз ёзиш студиясида ишлаш имконияти берилади. Шунингдек, сиз билан ёнма-ён мусиқий муҳандис бўлади. Унинг иши – совға.

Марат Ўмаров, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:

– Менимча, у танловда биринчи ўринни эгаллайди. Чунки Сангина юқори ноталарни олади, ўзига хос овози чиройли қўшиқнинг қувватини намойиш этади. Омад тилайман! 

Таъкидлаш лозимки, танловда ғалаба қозонган тақдирда юртдошимиз Лос-Анжелеснинг етакчи студияларидан бирида ишлай олади.

Абдумалик Сарманов таржимаси