Қарағанди театрининг Астана гастроллари якунланди

Пойтахт санъат шинавандаларига Қарағанди академик мусиқий комедия театри ёрқин таассуротлар тақдим этди. Ижодий жамоа «Астана Опера» саҳнасида 6 та спектакль қўйди. Уч кунлик гастроллар дастурини «Сильва» опереттаси очиб берди. Постановка Будапешт мюзик-холлидаги муҳаббат ва найранглар ҳикоясини баён қилди. Шунингдек, «Венеция кечаси» опереттаси ҳамда симфоник оркестр жўрлигида янграган «Хануманинг ҳийласи» мусиқий комедияси артистлари аудитория эътирофини қозонди.

Болалар учун ҳам қизиқарли спектакллар тайёрланган. Жажжи мухлислар «Кулойим» мусиқий эртаги, «Билмасвой» қувноқ мюзикли, «Нўхатдаги малика» томошасини мароқ билан кузатишди. Таъкидлаш лозимки, у икки жанр - оперетта ва мюзиклни ривожлантириб келаётган мамлакатдаги ягона маскан ҳисобланади. Ярим асрлик тарихга эга Қарағанди театри репертуарида бошқа кўплаб постановкалар ҳам бор. Ташкилот раҳбари уларни келгуси гастролларда олиб келишни ваъда қилди.

Амантай Ибраев, Қарағанди академик мусиқий комедия театри раҳбари:

– Бизда ажойиб анъана шакклланди. Ҳар йили август ойида пойтахт маданий ҳаётини безаш учун бу ерга энг яхши спектаклларни, янги яккахонларни, янги жанр дастурларини олиб келамиз. Яккахонларимиз, мусиқачиларимиз, балет артистлари ишини ва иқтидорини жаҳон театр санъати дурдоналарини, энг яхши ижрочиларни томоша қилиш имконига эга Астана томошабини муносиб баҳолаши биз учун жуда муҳим. Бунга  масъулият билан қараймиз. Пойтахтга қиладиган ҳар бир сафаримиз ўзига хос ижодий имтиҳон, дейиш мумкин. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.