Туркистонга
алоҳида мақом билан бирга шарқона услубдаги ўз дизайн-коди берилади. Бу қадимий қиёфасини сақлаб
қолиш учун зарур. Мажилис йиғилишида тегишли қонуне лойиҳасини тақдим этаркан, Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауржан Ўмарбеков Хожа
Аҳмад Яссавий мақбараси атрофида баландлиги етти метрдан баланд бўлган иншоотлар
бунёд этишни тақиқлаш кўзда тутилганини таъкидлади. Айни вақтда Туркистонда археология
ёдгорликлари резервати бунёд этилади ва шаҳар маслиҳати ҳамда ҳокимлигига 34 та қўшимча ҳуқуқ берилади. Маҳаллий органларга қўйиладиган
талаблар ҳам кескин ошиши кутиляпти. Шу жумладан, Ҳокимлик зиммасидаги асосий
уч вазифанинг бири сифатида туризмни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар
яратиш кўрсатилган. Қонунчиликка ушбу ва бошқа қатор янгиликлар киритишга
Давлат раҳбарининг Туркистон мақомини белгиловчи алоҳида
қонун ишлаб чиқиш ҳақидаги топшириғи асос бўлгани таъкидланди.
Бауржан Ўмарбеков, Қозоғистон Республикаси
Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари:
- Қозоғистон Республикаси Ер кодексига, «Меъморчилик, шаҳарсозлик ва қурилиш фаолияти тўғрисида», «Тарихий-маданий мерос объектларини қўриқлаш ва улардан фойдаланиш тўғрисида», «Туристик фаолият тўғрисида» қонунларга ўзгариш ва қўшимчалар киритилади. Қонун лойиҳасини қабул қилиш салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси