Туркистонда янги саноат зонаси бунёд этилади

Туркистонда янги саноат зонаси бунёд этилади

Туркистон вилоятида агросаноат саноат зонаси ташкил қилинади. У Ўрдабаси туманида жойлашади. Ҳудудда йирик қайта ишловчи корхоналар ва бўрдоқичилик майдончалари бунёд этилади. Ҳокимликда маълум қилишларича, тадбиркорларга ер бепул берилади, лойиҳа тўлиқ кузатиб борилади. 66 нафар тадбиркор янги ишлаб чиқаришда меҳнат қилиш истагини билдирган. Таъкидлаш лозимки, бу тумандаги дастлабки саноат зонаси эмас. «Бадам» саноат майдончаси 2015 йилда ишга туширилган. Ҳозир бу ерда 4 та завод ишлаб турибди, яна иккитаси тез орада тайёр бўлади. Мутахассислар фикрича, 16 мегаваттли подстанция ва сув тозалаш иншоотлари декабрда қуриб битирилади. Шунда фақат 20 гектар бўш ер қолади.

ФАТИМА ТАШИМОВА, ЎРДАБАСИ ТУМАНИ ТАДБИРКОРЛИК БЎЛИМИ БОШЛИҒИ:

Туманимизда 400 гектар майдонда янги агросаноат зонаси барпо этилади. Бу ерда 40 мингта йирик шохли қорамол боқилади, ҳозирда ер ажратилган. Маҳаллий бюджетдан инфратузилмайўллар, электр ва сув ўтказилади. Мажмуавий шаклда бўрдоқичилик, кушхона, чуқур қайта ишловчи цехлар ташкил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси