У 4 ярим минг гектар майдонга эга «TURKISTAN» зонаси ўрнида иш бошлайди. Лойиҳа «Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» сайтида муҳокама қилиняпти. Саноат зонасидан ташқари вилоят марказий аэропорти ҳам мазкур ҳудудга киритилади. Унда агросаноат маҳсулотлари қайта ишланади, машинасозлик корхоналари очилади, электр ускуналари чиқарилади. Эслатамиз, 2021 йил март ойида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятида туркийзабон давлатлар компанияси учун эркин иқтисодий зона очиш тўғрисида топшириқ берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси