Жетису вилоятида 12 та йирик станция қурилади. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, инвестицияларнинг умумий ҳажми 90 миллиард тенгега етади. Йил охиригача шамол электр станцияси ишга тушади, янги ГЭС қурилишининг учинчи ва Юқори Баскан гидростанцияси қурилишининг иккинчи ва учинчи босқичида иш бошланади. 2024 йилда тўртта «яшил» лойиҳа ишга тушади. 2025 йилда минтақада яна учта муқобил энергия манбаси объекти бунёд этилади. Электр энергияси ишлаб чиқаришга доир прогнозга мувофиқ, 2035 йилга бориб, энергия ишлаб чиқаришда шамол ва қуёш улуши 15 фоизга етади.
Абдумалик Сарманов таржимаси