Ақтўбеда Мустақиллик кунига бағишланган кўргазма очилди. Тарих-ўлкашунослик музейида мамлакат тараққиётига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари, фан ва маданият вакиллари ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар қўйилди. Улар қаторида Қозоғистон ССР Бош прокурори, І класс давлат адлия маслаҳатчиси Ўтеген Сеитов, шоир, драматург Қуандиқ Шанғитбаев, куйчи Бақит Басиғараев ва бошқаларнинг шахсий буюмлари бор. Шунингдек, маиший буюмлар, мусиқа асбоблари, тасвирйи санъат ва декоратив-амалий санъат намуналари қўйилган. Таъкидлаш лозимки, музей жамғармасида юз мингдан зиёд экспонат мавжуд. Уларнинг кўп қисми Мустақиллик йилларида тўпланган.
Айдана Қазилбаева, вилоят тарих-ўлкашунослик музейи илмий ходими:
- Бугунги кунда Қозоғистон такомиллашган ва барқарор давлат ташкилотларига эга демократик давлат. Ўттиз йилдан зиёд вақт давомида у эътирофга эга бўлди, кучли ва рақобатбардош иқтисодиёти мавжуд. Ушбу кун ҳар бир қозоғистонлик учун алоҳида тарихий аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.
Айбек Ертемиров, вилоят тарих-ўлкашунослик музейи бўлим мудири:
- Қимматли реликвиялар қаторида этнографик буюмлар, от анжомлари ва бошқалар ҳам бор. Бундан ташқари, машҳур мусаввир Мухит Ғалимовнинг «Исатай-Махамбет» картинасини ҳам қимматли асарлар қаторда кўриш мумкин. Ноёб экпонатлар қўйилган.