Эксперт фикри: Ислоҳот ўтказиш учун аҳоли бирдам бўлиши керак

Эксперт фикри: Ислоҳот ўтказиш учун аҳоли бирдам бўлиши керак

Ҳаммамиз бир қайиқдамиз! Президент эълон қилган ислоҳотларни рўёбга чиқариш фақат давлат девони вазифаси эмас, ҳар бир қозоғистонликка бевосита тааллуқли. Эксперт Ерик Батирханов таъкидлашича, мамлакат давлат ва аҳоли ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи модернизация йўналишидан кетмоқда. Барча ўзгаришлар жамоатчилик иштирокида амалга оширилади. Ҳукумат янгича ишлаши зарур, фуқаролар арзи тингланиши учун масъул, дейди сиёсатшунос. Эслатамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳокимият ва фуқаролар ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқишни топширганди.

Ерик Батирханов, эксперт:

- Аҳоли фақат ислоҳотлар қандай ўтказилаётганини кузатиш ва ҳукуматни танқид қилиш билан чекланмаслиги зарур. Халқ бевосита қатнашиши керак. Ҳамжамиятлар, бизнес, жамоатчилик фикри етакчилари, жамоат кенгаши аъзолари, Президент қошидаги Миллий ижтимоий ишонч ташкилоти аъзолари, блогерлар янги Қозоғистон қурилишида иштирок этсин.

Абдумалик Сарманов таржимаси