Қозоғистон пойтахтида террористик хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинди

Қозоғистон пойтахтида террористик хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинди

Қозоғистон пойтахтида террористик хавфнинг «сариқ» даражаси эълон қилинди. У Нур-Султонда икки ҳафта давомида амал қилади. Бу ҳақда терроризмга қарши кураш бўйича тезкор штабидан хабар беришди. Улар шаҳарликлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишига ҳурмат билан муносабатда бўлишни ва уларнинг қонуний талабларига бўйсунишни сўрашмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакатнинг 14 та минтақасида вазият барқарорлашгани ва террористик хавфнинг «қизил» даражаси бекор қилингани ҳақида хабар берганди. Таъкидлаш жоизки, Алмати шаҳри, Алмати ва Жамбил вилоятларида хавфли таҳдид сақланиб қолмоқда.

Мусо Муродов таржимаси